«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 20-турида «Кордоба»га қарши учрашувдаги қилиғи учун жамоадошларидан узр сўради. Бу ҳақда «Stadion.uz» «Eurosport.ru»га таяниб, хабар бермоқда.
Португалиялик футболчи рақиб ҳимоячиси Эдимарни ургани учун майдондан четлатилган эди. Бу иши учун икки ўйинга дисквалификация қилинди.
Роналду барча жамоадошларини тўплаб, улардан узр сўради ва бу каби иш бошқа қайтарилмаслигига ваъда берди.
Қайд этилишича, футболчи бу ҳодиса шахсий ҳаётидаги жиддий вазият сабабли рўй берганлигини тушунтирган.
Изоҳ (0)