• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мурод Исмоилов: Бош мақсадимиз — «Нефтчи»нинг аввалги мавқеини тиклаш

    Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг 3-босқичини ўз қароргоҳида бошлади. Мурод Исмоилов шогирдлари яқиндагина Тошкентда ташкил этилган ўқув-машғулотлар йиғинини якунлаб, Фарғонага қайтганди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».

    Фото: football-soccerpro.org

    Фото: football-soccerpro.org

    Фарғоналиклар пойтахтдаги йиғин давомида бир нечта назорат учрашувларида ҳам майдонга тушди. Жумладан, «Обод», «Олмалиқ» ва «Сўғдиёна» жамоалари мағлубиятга учратилди. «Сўғдиёна»га қарши кечган ўртоқлик ўйинидан сўнг «Нефтчи» бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    — Мавсумга тайёргарлик ишлари кўнгилдагидек давом этяптими?

    — Режага мувофиқ, янги мавсумга тайёргарлик жараёнини 10 декабрь куни Фарғонада бошлаган эдик. Янги йилгача ўз қароргоҳимизда шуғулландик. Байрам туфайли йигитларга қисқа муддатли таътил бердик ва шундан сўнг яна 10 кун мобайнида ўзимизда машғулот ўтказдик. 14 январдан эса йиғинимиз Тошкентга кўчди. Пойтахтда 4 та назорат учрашуви ўтказдик. Шулардан «Олмалиқ», «Сўғдиёна» ва «Шўртан»га қарши ўйинлар «Чилонзор» сунъий қопламали майдонида бўлди.

    Жамоамиз жойлашган меҳмонхона шу ерга яқинлиги учун ҳам айнан «Чилонзор» стадионида шуғулландик. Энди Фар­ғонага қайтамиз ва анъанавий тарз­да ўтказиб келинаётган «Ҳоким кубоги» турнирида иштирок этамиз. 10 февралдан эса тайёргарликнинг 5-босқичини Туркияда давом эттиришни режалаштирганмиз. Анталияда 4 та назорат учрашувида майдонга тушамиз. Рақиблар билан ўйин саналарини ҳам аниқлаб олганмиз. Грузия ва Македония олий лигаси клублари, шунингдек, Самаранинг «Крилья Советов» ҳамда Запороженинг «Металлург» жамоалари билан куч синашиб кўрамиз.

    — Табиийки, мавсумлар оралиғида янги футболчилар синовдан ўтказилади. «Нефтчи» жамоасида бу жараён қандай давом этяпти?

    — Бу йил шов-шув кўтариб, номдор футболчиларни жамоага таклиф қилолмадик. Лекин вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзим таркибда кўришни истаган ўйинчиларни машғулотларимизга жалб қилдик, дея оламан. Бир неча йил «Нефтчи» шарафини ҳимоя қилиб, ўтган мавсумлар ўз омадини бошқа клубларда синаб кўрган Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Шукурали Пўлатов, Ойбек Нурбоев каби тажрибали йигитларни ортга қайтардик. «Пахтакор»дан Аббос Махсталиев ва Муҳсин Убайдуллаевни йиғинга чақирганман. Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод бу футболчиларга ўйин амалиёти керак. Улар билан шартнома имзоладик. Бундан ташқари, дарвозабон Евгений Черемисин билан келишувга эришишга яқин турибмиз. У назорат ўйинларида яхши таассурот қолдирди. Тажрибали Акмал Холматов ҳам янги мавсумга биз билан бирга тараддуд кўряпти.

    — Маҳаллий ёшларни кашф этиш, ўринбосарлар сафидан асосий таркибга истеъдодли футболчиларни жалб қилиш бўйича қандай ишлар олиб бориляпти?

    — Кўп йиллар Фарғона футболига хизмат қилган Баҳром Ҳайдаров ўринбосарлар жамоаси билан шуғулланяпти. Ҳозир асосий урғуни 1996—1998 йилларда туғилган ёшларга қаратяпмиз. Ўтган йиллар давомида фарғоналик истеъдодли футболчилар бошқа клубларга ўтиб кетди. Улар вақтида ушлаб қолинмаган. Масалан, Абдуллоҳ Олимов, Муҳсин Убайдуллаев каби йигитларимизни ҳам ижара асосида олишга мажбурмиз. Айни пайт Баҳром Ҳайдаров ёшлар билан жиддий ишлаяпти. Ёшларимиз жамоа базасида кунига 2 маҳал машғулот ўтказяпти.

    — Янги мавсумни янги стадионда қарши оласиз. 14 март кунига стадионнинг очилиш маросими белгиланган. Умуман, жамоа мухлислари «Нефтчи»дан аввалгидек ёрқин ўйинлар куца бўладими?

    — Ўзбекистоннинг энг совриндор жамоаларидан бири ҳисобланган «Нефт­чи»дан ҳар йили мазмунли ўйин кутишади. Ўз навбатида, биз ҳам, албатта, мухлисларни хушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламиз. Ўтган мавсум бошланишида натижамиз аввалги йилдагидан яхшироқ бўлишини айтган эканман, жавоб бериш қийин бўлди. Шу боис, олдиндан аниқ ваъда бермайману, лекин жамоа раҳбарияти ва мухлисларимизни ўз ўйинларимиз ва натижаларимиз билан мамнун этамиз, деб ўйлайман.

    — Олий лигада 16 та жамоа иштирок этишига муносабатингиз қандай?

    — Кураш қизиқарли тус олишини тахмин қиляпман. Жамоалар ўз ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик кўряпти. Менимча, иштирокчилар сонининг 16 тага етказилгани яхши. Зеро, 26 та ўйин бир йил учун жуда оз эди. Энди жамоалар 24-миллий чемпионатимизда қандай қатнашади — буни вақт кўрсатади. Ҳар бир клубнинг ўз олдига қўйган мақсади бор. Ўзимизга келсак, «Нефтчи»нинг аввалги мавқеини тиклашни мақсад қилганмиз. Тўғри, буни бир йилда амалга ошириш мушкул. Аммо йилдан йилга шунга қараб борамиз.

    31.01.2015, 18:45   Изоҳ (0)   3193
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йозеф Блаттер: Австралия жаҳон чемпионатига мезбонлик қила олади

    31.01.2015, 10:02

    Аҳмедов ва Денисов Осиё Кубоги — 2015’нинг энг қиммат футболчилари ўнталигига кирди

    28.01.2015, 12:59

    Украина Россияни ЖЧ — 2018’дан маҳрум этишни расман сўрайди

    27.01.2015, 23:34

    Тошкент вилоятида эркин кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди

    27.01.2015, 23:06

    Миржалол Қосимов: «Мираброр Усмонов терма жамоанинг Осиё кубогидаги иштирокини қониқарли деб топди»

    27.01.2015, 10:53

    Ўзбекистондаги ихтисослашган спорт интернатларида паралимпия мусобақалари ўтказилади

    26.01.2015, 13:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.