Голландиянинг Хилверсюм шаҳрида қуролли киши NOS телеканали студиясида кечки янгиликлар эфирини бузганидан сўнг ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар беради.
Телеканал ходимлари бинодан эвакуация қилинди, студия фаолияти бир соатча вақт давомида тўхтатиб қўйилди.
Қора костюм, оқ кўйлак ва қора галстукдаги қуролли киши эфирга чиқишни мўлжаллаган.
У тўппонча тутган ҳолда бўш студиядан юриб ўтди. Қуролланган полициячиларни кўргач, қуролни ташлади ва ҳибсга олинди.
Кейинроқ, ундаги қурол сохта эканлиги маълум бўлди.
Матбуот хабарларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг ёши 19 да бўлиб, у Гаага шаҳри яқинида истиқомат қилади. Унинг ушбу хатти-ҳаракати сабаблари ҳали аниқ эмас.
Изоҳ (0)