Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2010 йилдан Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармасининг Фарғона вилояти бўлимида бош инспектор бўлиб ишлаб келган шахснинг кирдиркорлари фош этилди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқ» газетаси.

Фарғонадаги Марказий деҳқон бозори. Фото: ЎзА

Фарғонадаги Марказий деҳқон бозори. Фото: ЎзА

А. Қодирий кўчасидаги деҳқон бозори Фарғона шаҳри «Марказий деҳқон бозори» МЧЖ филиали ҳисобланади. А. Қодирий кўчасида яшаган инспектор бозорча фаолиятини назорат қилгани кўпинча ўзи борган. Унинг судда берган кўрсатмасига кўра, бозорча ҳудудида 10−15 нафар фуқаро ҳар хил савдо билан шуғулланаётганликлари устидан чиқиб, уларни 3−4 марта огоҳлантирган.

Судланувчининг фақат «огоҳлантиришлар» билан чекланганининг сабаби − 2011 йилдан бошлаб ҳар ойда савдогарлар бош инспекторга ўн минг сўмдан пул йиғиб бериб туришган. 2012 йилда ойлик «йиғим»лар миқдори 15 минг сўмгача ошган, 2013 йилнинг март июнь ойларида ойига 20 минг сўмдан берилган.

Иштаҳаси тобора карнай бўлиб борган бош инспектордан безиллаб қолган савдогарлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга арз қилишади. Уларнинг аризалари асосида тадбир ўтказилиб, бош инспекторга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга юборилади.

Суд унинг пул нима учун берилганини билмагани, фуқароларнинг ўзлари пул беришни таклиф қилишгани, тамагирлик қилмаганини жиноий жавобгарликдан қутулиш мақсадида келтирилган асоссиз важлар сифатида баҳолади. Унинг 2011−2013 йиллар мобайнида ноқонуний савдо билан шуғулланган фуқаролардан жами 4 миллион 950 минг сўм пора йиғиб олгани гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишдаги бошқа далиллар билан ҳам тасдиқланди.

У 3 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, ундан 4 миллион 950 минг сўм давлат эгалигига ундирилиши лозим деб топилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди