Қозоғистон Миллий банки 2015 йилнинг 28 январидан бошлаб «Буюк саркардалар» туркумига оид «прооф» сифатли «Амир Тимур» ёдгорлик тангалари чиқарилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
«Амир Тимур» ёдгорлик тангалари кумушдан зарб этилади. Танганинг олд томонида (аверс) отлиқ жангчининг, Қозоғистон Республикаси гербининг тилла суви юритилган тасвирлари, «100 ТЕНГЕ» ва «2014» ёзувлари туширилган, орт томонида эса (реверс) Амир Темур портрети ҳамда Аҳмад Яссавий мақбараси тасвирланган. Тасвирлар релеф усулида туширилган.
Ёдгорлик тангаси кенг истеъмолга чиқарилиб, барча турдаги савдо-сотиқ ва тўловлар учун қабул қилиниши айтилмоқда.
Изоҳ (0)