Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қрим яриморолининг Россияга қўшиб олиниши учун жавобгарлик мамлакатдаги барча сиёсий кучлар бўйнида эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
«Ҳозирги вазият нафақат ташқи шоклар деб номаланаётган қатор иқтисодий омиллар, балки биз сиз билан биргаликда ишлаган баъзи сиёсий қарорлар билан боғлиқ, улар учун бирдам сиёсий жавобгарлик бизнинг бўйнимизда», − деди Медведев.
Ушбу баёнотни Россия бош вазири ўз бошқарувидаги «Единая Россия» партияси вакиллари билан учрашувда берган. Учрашувда Россияга қарши санкциялар қўйилган ва нефть нархи пасайган вазиятда иқтисодиётга ёрдам берувчи ҳукуматнинг инқирозга қарши режаси муҳокама қилинган.
Изоҳ (0)