Интеллектуал мулк агентлигида 2014 йил фаолияти якунлари ва 2015 йилдаги вазифаларга бағишланган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Агентликнинг расмий сайтида хабар берилди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2014 йил учун белгилаб берилган устувор вазифаларнинг бажарилиши, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Агентликнинг иш режалари ижроси кўриб чиқилди.
Агентлик томонидан 2014 йил давомида бажарилган ишлар ҳажми 20,9 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йил даврига нисбатан 14,2 фоизга ўсганлигини кўрсатди. Йил давомида жами 1,2 миллиард сўмга тенг хизматлар кўрсатилди, 2013 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 84,3 фоизни ташкил этди.
Агентлик томонидан интеллектуал мулк объектларига 6380 талабнома қабул қилинди, ўтган йилги шу давр билан қиёслаганда ўсиш 3,9 фоиз ташкил этди. Шу жумладан, ихтироларга 568 та (ўсиш 2,0 фоиз), фойдали моделларга 173 та (ўтган йил кўрсаткичида), саноат намуналарига 193 та (ўсиш 10,9 фоиз), товар белгиларига 5168 та (ўсиш 1,4 фоиз), ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларига 249 (ўсиш 111 фоиз), селексия ютуқларига 29 та (ўсиш 38,1 фоиз) талабнома қабул қилинди.
Интеллектуал мулк объектларига 6 201 (5 549) та талабнома бўйича давлат экспертизаси ўтказилди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 11,7 фоизни ташкил этди. Давлат реестрларида 2 257 (2 386) та интеллектуал мулк объектлари рўйхатидан ўтказилди (камайиш 5,4 фоиз). 2 618 (1 956) та муҳофаза ҳужжатларининг амал қилиш муддатларини узайтириш ва кучда сақлаб туриш тўғрисидаги расмий илтимосномалар қаноатлантирилди, ўсиш 33,8 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)