Интеллектуал мулк агентлигида 2014 йил фаолияти якунлари ва 2015 йилдаги вазифаларга бағишланган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Агентликнинг расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилганидек, контрафакт маҳсулот айланмасига қарши кураш бўйича Республика ҳудудида интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишда ваколатли давлат органлари (жойлардаги Ишчи гуруҳ аъзолари) билан ҳамкорликда 2014 йил интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши бўйича аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, савдо комплекслари ва шаҳобчаларда контрафакт фонограмма ва аудиовизуал маҳсулотлар савдоси амалга оширилиш ҳолларини аниқлаш бўйича 48 та мониторинг натижаларига кўра жами 751 (702)та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ҳисобот даврида 187 294 (159 298)та муомаладан олиб қўйилган аудиовизуал маҳсулот, фонограмма ва ЭҲМ учун яратилган дастур бўйича 158 та эксперт хулосалари берилган бўлиб, улар натижасида 2 миллиард сўмга яқин маҳсулот контрафакт (сохта) эканлиги аниқланди.
Изоҳ (0)