Украина Олий Радаси Россияни зўравон давлат сифатида тан олиб, БМТ, Европа парламенти, Европа кенгаши парламентлар ассоциацияси, НАТО парламентлар уюшмаси, ГУАМ парламентлар ассоциацияси, миллий парламентларга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «Европейская правда». Ушбу мурожаатни ёқлаб 271 нафар депутат овоз берган.
«Украина Россия томонидан йирик терактларни қўллаб-қуввcатлаш ҳисобига амалга оширилаётган ҳарбий агрессия объекти бўлиб қолмоқда. Икки ҳафтадан камроқ муддатда Волновах, Донецк ва Мариуполда ҳарбий отишмалар ва Россия томонидан қўлланаётган террорчиларнинг ҳаракатлари оқибатида Украинанинг 50 дан ортиқ тинч аҳолиси ҳалок бўлди.
ЕХҲТ миссияси Мариупол террорчилар назоратидаги ҳудудлардан ўққа тутилганини тасдиқлайди. Фожеали ҳодисалар мантиғи бу тинч аҳолини қўрқитишга қаратилган олдиндан режалаштирилган қонли иғво эканлигини кўрсатмоқда.
Ушбу фожеали воқеалар Россия ва террорчилар можарони тинч йўл билан ҳал қилиши бўйича халқаро даражада тан олинган ягона асос бўлган Минск келишувларини бажаришни истамаётганини тасдиқлайди», − дейилади мурожаатда.
Изоҳ (0)