ФИФА президенти Йозеф Блаттер март ойида бўладиган сайловларга нима учун бешинчи марта номзодини илгари сургани ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради «Stadion.uz».
«Мен сайловларда қатнашаман ва мутлқо хотиржамман, ахир менинг миссиям якунига етгани йўқ.
Миллий федерациялар мендай кучли номзод йўқлигини айтиб, мендан ўз номзодимни қўйишимни сўради. Мендан қутулишни истаганлар сайловларда қатнашсин. УЕФАдаги мухолифатга бунинг учун мардлик етишмаяпти. Шундай экан, улар ҳурмат бажо келтириб, ўз ишимни давом эттиришимга қўйиб берсин.
Нафақага чиққач, нима билан машғул бўламан? Болалик орзум — радиорепортажлар тайёрласам керак», — деди Блаттер.
Изоҳ (0)