«Кордоба» билан ўйинда рақиб футболчисининг юзига ургани учун майдондан четлатилган Криштиану Роналду 4 ўйиндан 12 ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўйиннинг 82-дақиқасида ҳакам Роналдуга тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатди. Жарима зарбаси ўйинга киритилганидан сўнг Роналдунинг оёғидан борган тўпни дарвозабон эгаллаб олди. Криштиану эса ёнида турган ҳимоячининг юзига урди. Шундан сўнг у бошқа ҳимоячининг юзига туртди.
«Реал» ушбу ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 48 очко билан пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Роналду эса 28 очко билан Ла лига тўпурарлари орасида карвонбоши бўлиб турибди.
Изоҳ (0)