Тошкент шаҳар Миробод туман суди ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, одамлардан пул ундирган аёлни жавобгарликка тортди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетасига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Фирибгар аёл бир фуқаронинг ўғлини Тошкентдаги касб-ҳунар коллежларидан бирига киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 2200 АҚШ доллари миқдорида пул олган. Орадан бироз вақт ўтиб, алданганини тушунган фуқаро тегишли идораларга мурожаат қилган.
Тергов-суриштирув ишларининг натижасида маълум бўлишича, фирибгар аёл бир неча йилдан буён шу йўл билан одамлардан пул ундиришни одат қилган. Алданган фуқаро унинг сўнгги «қурбон»ига айланди.
Изоҳ (0)