Қашқадарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Чироқчи туман бўлими пенсия ва нафақа тайинлаш гуруҳи инспектори бир фуқародан пул таъма қилишда айбланди, деб хабар беради «Kun.uz» «Ҳуқуқ» газетасига таяниб.
Қайд этилишича, фуқаро 2-гуруҳ ногирони бўлган акасининг ногиронлик нафақасини ошириш ва 2-гуруҳдан 1-гуруҳга ўтказиш учун инспектордан маслаҳат сўраган. Инспектор ундан 200 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган. Шунда фуқаро ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат этишга мажбур бўлган. Натижада инспектор пора олиш чоғида қўлга туширилган.
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди инспекторни 2 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш иши жазосини тайинлади.
Изоҳ (0)