Point State хедж-фонди бошқарувчиси Зак Шрайбер нефть бозорида нархларнинг тушиб кетишини тўғри тахмин қилгани туфайли 1 миллиард доллар ишлаб олди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
2014 йил май ойида Нью-Йоркдаги Avery Fisher Hall залида Шрайбер анча қатъиятли тахмин қилган эди. «Биз нефть арзонлашади, жуда арзонлашади, деб ҳисоблаймиз», − деган эди у инвестицияларни бошқарувчи йирик компаниялар вакилларидан иборат 3 минг кишилик аудитория олдида қилган чиқишида. Шунингдек, у узоқ позицияларни эгаллаган сармойдорларга ачинишини ҳам қўшимча қилган. Ўша пайтда Шрайберни соҳадан ташқарида ҳам, ҳамкасблари орасида ҳам кўпчилик танимаган.
У нутқ сўзлаган куни нефтни бир баррели 99 доллардан сотилаётган бўлган ва Қримнинг Россия таркибига ўтиши натижасида нефть етказиб беришда узилишлар бўлиши тахмин қилинаётган эди. Кейинги бир неча ҳафта ичида нефть нархи ошиб, июнь ойида 107 долларга чиқди. Кейин эса тушишни бошлади. Шрайбер нефть нархи тушишини АҚШнинг марказий штатларида нефть қазиб чиқарилиши давом эттирилиши оқибатида бозорда ортиқча маҳсулот пайдо бўлиши туфайли тахмин қилганини айтган. Йил якунида унинг фирмаси 27 фоиз фойда қилган. Унинг ярми – 1 миллиард доллар айнан шу туфайли келган.
Изоҳ (0)