Амфиполда қазишма ишларини олиб бораётган юнон археологлари бу ердаги қадимий мақбарадан топилган суяклардан тўрт кишининг устихонини тиклади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Уларнинг орасидаги 60 ёшли аёл скелети македониялик Александрнинг қолдиқлари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бошқа қолдиқлар эса икки эркак ва бир чақалоққа тегишли. Дастлабки ДНК таҳлили аёлнинг ёши 60, эркакларники 35−45 атрофида бўлганини кўрсатган. Эркаклардан бирининг орқасида ўткир қуролдан етказилган жароҳат изи ҳам аниқланган.
Археологлар мақбарадан жами 550 та суяк топган. Уларнинг орасида бутунлари ҳам, синганлари ҳам бор. Тадқиқотлар январь ойи охиригача давом этади.
Изоҳ (0)