Чеченистон пойтахти Грозний шаҳридаги бош майдонда бир миллиондан ортиқ одам исломий қадриятларни қўллаб-қувватлаб намойишга чиқди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Чеченистон Ички ишлар вазирлиги намойишда бир миллионда ортиқ одам қатнашганини тасдиқлаган. Аввалроқ Россия Ички ишлар вазирлиги акцияда 800 минг киши қатнашганини қайд этган.
Митинг иштирокчилари орасида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, Махачқалъа ва Грозний епископи Варлаам, Россия муфтийлар кенгаши раҳбари Равил Гайнутдин ҳамда Россиянинг бошқа ҳудудлари ва хорижий давлатлардан диндорлар бўлган. Тадбир жамоа намози билан якунланди.
Изоҳ (0)