Тошкентда 2013 йил баҳорида бир таниши билан учрашган аёл автомашина сотиб олиш учун АҚШ доллари керак бўлаётганини айтиб, бу борада ёрдам беришини илтимос қилади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Ҳуқуқ» нашри.
Фуқаро «мижоз»га ёрдам бера олишини айтиб, хайрлашади ва амакисининг ўғли билан учрашиб, хорижий валютани етказиб бериш борасида келишиб олади. Телефон орқали айирбошлаш нархи келишиб олингач, амакиваччалар белгиланган манзилга етиб боради. Улар «мижоз» билан 13 000 АҚШ долларини 37 миллион сўмга ўтказаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни лэгаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Яшнобод туман бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, амакиваччалардан қонунга хилоф равишда сотиш учун мўлжалланган 36 минг АҚШ долларига яқин хориж валютаси ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди айбланувчиларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан миқдорида жарима белгилади.
Изоҳ (0)