Футбол тарихи ва статистиакаси ҳалқаро федерацияси (IFFHS) 2014 йилнинг энг яхши тўпурарини аниқлади. «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ушбу номга сазовор бўлди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Голларни аниқлашда терма жамоа ва клубнинг халқаро ўйинларида урилган голлар ҳисобланди. Қайд этилишича, 29 ёшли Роналду 2014 йил халқаро аренада 20 та гол урган (13 та ЕЧЛда, 2та Европа суперкубогида ва 5 та Португалия термасида).
Қизиғи, бу номга ўтган йилда ҳам Роналду 25 та гол билан эришган эди. Иккинчи ўрин «Барселона» ҳужумчиси Неймарга насиб этди (15 та Бразилия термасида, 4 таси «Барселона» сафида).
Изоҳ (0)