Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан кекса эркакнинг болта ёрдамида ўлдирилиши жинояти фош этилди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Қиз эрта тонгда бобосининг олдига бориб, дугоналаридек кийинишни исташини айтиб ундан пул сўраган. Бобоси бунга рад жавобини бергач, у болтани олиб келиб бобосининг бошига зарба берган. Уни ўлдириб қўйганини англагач, онасининг ишхонасига бориб бўлган воқеани айтиб берган. Онаси қизга холасиникига боришини, кўрганлар бу ишни бошқа киши қилган деб ўйлаши лозимлигини уқтирган.
Бу орада қўшнилардан бири уларникига кириб, жасадни кўриб қолган ва дарҳол туман ички ишлар бўлими ходимларини чақирган. Ҳуқуқ муҳофазачилари олиб борган суриштирув натижасидда барча гумонлар марҳумнинг набираси айбдорлигини кўрсатган. Бироқ она ва қиз буни тан олишдан бош тортган. Кейинчалик қизнинг ўзи қилмишини тан олиб, бундан қаттиқ афсусланишини айтган. Бироқ энди у ушбу жиноят учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.
Изоҳ (0)