Эрон Ислом Республикаси Франциянинг Charlie Hebdo сатирик газетасида Муҳаммад (с.а.в) пайғамбар ҳақидаги янги карикатуралар чоп этилишини кескин танқид қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Биз француз ҳафтаномасининг иғвокорона ҳаракатларини қоралаймиз, чунки бу мусулмонларнинг ҳиссиётларига берилган зарбадир. Ғарбда сўз эркинлиги суистеъмол қилинаётганини қабул қилиб бўлмайди», − деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакиласи Марзия Афхам.
«Тасним» агентлигининг маълум қилишича, Charlie Hebdo газетаси бундай мавзудаги карикатуралар билан бир неча маротаба мусулмонларнинг ғазабига дучор бўлган. Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни газетанинг Париждаги таҳририятига номаълум шахлар ҳужум уюштириб, 12 кишини ўлдиргани хабар берилган эди. 14 январь куни 3 миллион ададда чиқарилган газетанинг янги сонида (одатий ададдан 50 марта кўп) яна карикатуралар чоп этилган.
Изоҳ (0)