Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов «ишда камчиликларга йўл қўйгани ва зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажара олмагани учун мамлакатдаги саккизта қишлоқ хўжалиги тумани (уларнинг жами сони 53 та) раҳбарларини лавозимларидан озод этди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Гурбангули Бердимуҳаммедов маъмуриятлар раҳбарлари билан учрашув чоғида агромажмуалар ишининг самарадорлигини ошириш мақсадида мамлакатдаги вилоят ва туманлар маъмуриятларини қайта ташкил этишга кўрсатма берган.
Қайд этилишича, туманлар раҳбарлари ўзларига бириктирилган ҳудуддаги агротадбирлар, жумладан чорвачилик хўжаликлари рентабеллигини ошириш чоралари самарадорлиги бўйича шахсан жавобгар бўлади.
Изоҳ (0)