2014 йилда Фарғона вилоятида очиқ тендерлар йўли билан 49 та янги йўналиш очилди, 3 та йўналиш бўйича доимий рейслар йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Фарғона вилояти йўловчи транспортини бошқариш бўйича комиссияси томонидан ўтказилган 8 та очиқ тендер асосида очилган 49 та йўналишнинг 18 таси автобус, 31 таси такси йўналишлари ҳисобланади.
Шунингдек, аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда янги йўналишлар очилмоқда. Жумладан, «Бувайда транспорт-техника» МЧЖга тегишли 4 та автобус «Бувайда−Янгиқўрғон» йўналишида, «Валлей Мелио»нинг 10 та Damas микроавтобуси «Қўқон−Абдусамад», шунингдек «Исмоил Транс»га бириктирилган 5 та Damas доимий рейсларни йўлга қўйди.
Изоҳ (0)