Янги 2015 йил шоу бизнесдаги кўпгина хонандаларнинг ижодий парвози учун қулай паллага ўхшайди. Янги қўшиқлар яратишда тиним билмай меҳнат қилаётганлар қаторига «Ниҳол» мукофоти совриндори, хушовоз хонанда Отабек Муталхўжаевни қўшиш мумкин, деб хабар беради «Popcorn.uz».
Ижодкор шу кунларда ёш хонанда Хушнуд билан биргаликда сўзи ва мусиқаси Сиёвуш Рамазоновга тегишли бўлган «Хаёл» дея номланган дуэт тарона куйлади.
Аммо мазкур қўшиқни кенг оммага ҳавола этишдан аввал ижодий гуруҳи билан маслаҳатлашган ҳолда унга видеоклип ҳам суратга олдиришни мақсад қилди.
Отабек бошқа санъаткорлар сингари дуэт куйлаш учун нимага ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузларини танламагани ҳақидаги саволга у ёш ижодкорни қўллаб қувватлаш мақсадида бу таклифни қабул қилганини айтди. Айтиб ўтиш жоиз, хонанданинг ижодида бу янгича йўналиш бўлади.
Айни дамда мазкур дуэт учун Шуҳрат Мавлонов томонидан клип тасвирга олиниб, сюжет қисмида ёш актёр Шароф Шаропов рол ижро этмоқда. Клипнинг тасвирга олиш жараёнлари икки кун давом этади ва монтаж ишлари ҳам тез кунда якунланади.
Изоҳ (0)