Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

КХДР раҳбари Ким Чен Ин Шотландияда хўрандаларга ит гўштидан тайёрланган шўрва татиб кўришни таклиф қилувчи ўз ресторанини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Mirror нашрига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Хабарда айтилишича, Шимолий Корея етакчисининг Голландияда ресторани мавжуд ва у шундай тармоқ орқали Европа давлатлари билан дипломатик муносабатлар қурмоқчи. Ким Чен Ин бу борада сўл кайфиятдаги сиёсий кучлар ҳукмрон бўлган давлатларни танлаётгани қайд этилган. Жумладан, Буюк Британия эмас, айнан Шотландиянинг танланиши ҳам бежизга эмас. Бундан ташқари, шимоллик корейслар шотланд вискисини яхши кўриши ҳам айтилган.

Қайд этилишича, Шимолий Корея ресторанлари тармоғи ҳозирда Хитойда фаолият кўрсатмоқда, бироқ Европада меню кўҳна қитъа стандартларига мосланишига тўғри келиши мумкин. Чунки ит гўштидан тайёрланган шўрва европаликларга ёқиши даргумон, дейилади хабарда.

 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди