Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду кетма-кет иккинчи марта дунёнинг энг яхши футболчиси деб тан олинади. Бу ҳақида «R-Sport» нашри ФИФАдаги манбага асосланиб хабар тарқатган, деб маълум қилди «Uff.uz».
Бу ҳақидаги расмий хабар бугун, тунги соат 22.00 да бошланадиган ФИФАнинг йиллик тақдимот маросимидан сўнг пайдо бўлади. Ҳозирча «Олтин тўп»га Мануэль Нойер, Лионель Месси ва Криштиану Роналду номзодлик қилмоқда. «R-Sport» хабарига кўра, Криштиану Роналду якуний овоз бериш жараёнида 37,66 фоиз овоз тўплаган. Месси 15,76 фоиз ва Нойер 15,72 фоиз овоз билан иккинчи ва учинчи ўриндан жой олди.
Овоз бериш жараёнида 18 терма жамоа мураббийлари, 182 терма жамоа сардорлари ва ОАВдан 181 нафар вакил иштирок этди.
Изоҳ (0)