АҚШ ва Жанубий Корея биргаликдаги ҳарбий машғулотларни ўтказишдан воз кечса, КХДР ядро синовларини бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига асосланиб «Vzglyad.ru» хабар берди.
КХДР раҳбарияти буни Корея яриморолида тинчлик муҳитини таъминлаш учун муҳим чора деб атаган. Шунингдек, АҚШ ва Жанубий Кореянинг биргаликдаги ҳарбий машғулотларининг бекор қилиниши кескинликнинг юмшашига олиб келиши таъкидланган.
Баёнотда айтилишича, АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма йиғинлари Корея яриморолидаги кескинликни чуқурлаштириб, атом уруши хавфини олиб келувчи балоларга сабаб бўлиши мумкин. Улар бекор қилинса, КХДР ядро синовларини тўхтатиши мумкин ва бу масалада исталган вақтда музокараларга киришишга тайёр.
Изоҳ (0)