Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров россиялик мухолифатчи, ЮКОС компанияси собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийни барча мусулмонларнинг душмани ва ўзининг шахсий душмани деб эълон қилди. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида хабар қолдирди, деб маълум қилди «Kun.uz».

Рамзан Қодиров. Фото: ТАСС

Рамзан Қодиров. Фото: ТАСС

«Франция ҳукумати тергов ва кескинликнинг кучайиб кетишига қарши қаратилган чораларни кўриш билан банд бўлган бир вақтда Ходорковский барча журналистлардан Париж нашри тажрибасини такрорлаш ва карикатураларни қайта чоп этишга чақирмоқда», — деди Қодиров.

«[Ходорковскийнинг] бу чақириғи уни ўқиган кўпчилик томонидан салбий кутиб олинди, уни қоралашди. Ўзининг аҳмоқ ҳаракатлари билан Ходорковский ўз-ўзини йўқ қилди», — деди Чеченистон раҳбари.

ТАССнинг иқтибос келтиришича, Ходорковский бу сўзларидан сўнг «ўзини жаҳон мусулмонларининг душмани деб эълон қилган». «Шундай экан, у менинг ҳам душманим. Унинг севимли Швейцариясида бу қочоқ жиноятчини жавоб беришга мажбур қила оладиган минглаб фуқаро топилишига ишонаман. Афтидан, унинг тергови қатъий ва оғриқли бўлади», — дея қўшимча қилди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, 7 январь, чоршанба куни қуролланган шахслар Париждаги Charlie Hebdo ҳажв журнали таҳририятига бостириб кириб, отишма келтириб чиқарган, натижада 12 киши, жумладан, 8 нафар журналист ҳалок бўлганди. Шундан сўнг россиялик таниқли мухолифатчи Михаил Ходорковсий барча журналистларни ҳамдардлик сифатида Париж журнали карикатураларини босиб чиқаришга чақирганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Қишда касал бўлмасликнинг синалган 5 та усули
Маҳаллий
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси ва яна 3 масъулга ҳайфсан берилди
Дунё
«Россия баҳорда янги ҳужум бошлаш учун Украинадаги урушни музлатмоқчи» — Столтенберг