Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари учун янги уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Президент раҳнамолигида Ўзбекистон мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, мамлакатдаги осойишталик, сарҳадлар дахлсизлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчиларга етарли шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳарбийларни мустаҳкам ижтимоий ҳимоя қилиш тизими яратилиб, барча қулайликларга эга замонавий, шинам уй-жойлар билан таъминлаш ва бошқа инфратузилма объектларини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2014 йилда ҳам кўплаб ҳарбий хизматчилар замонавий уйларга эга бўлди. 24 оилага мўлжалланган мазкур замонавий уй ҳам ана шу эзгу ишларнинг узвий давомидир.
Янги уйда ҳарбийларнинг оила аъзолари учун барча шароит яратилган.
Изоҳ (0)