Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида шахмат бўйича 7th Chennai International Open Grandmaster Chess Tournament мусобақаси давом этмоқда. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган турнирда Марат Жумаев Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиляпти, деб хабар бермоқда «Olamsport».
4 январь куни мусобақада 8-тур учрашувлари ўтказилди. Самарқандлик гроссмейстер бу сафар италиялик гроссмейстер Давид Алберто билан ҳисоб-китоб қилди. Алберто рейтингда Жумаевдан юқорироқда турганди. Шунингдек, Жумаев қора доналарда ҳаракат қилган. Шунга қарамай, Ўзбекистон вакили кучли рақибини мағлубиятга учратди ва 6,5 очко билан 1-ўринга кўтарилиб олди.
Бугун, 5 январь куни Жумаев ўзи сингари 6,5 очкога эга россиялик Михаил Можаров билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Ушбу ўйинда терма жамоамиз аъзоси оқ доналарда ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)