Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга учиш вақтида ҳалокат учраган Airbus самолётининг соҳиби бўлган Air Asia Indonesia компаниясида ҳафтанинг шу кунларида ушбу йўналишда парвозларни амалга ошириш учун рухсат бўлмаган. Бу ҳақда Индонезия транспорт вазирлиги вакили маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Бу қоида бузлиши бўлгани ҳозирда маълум, чунки парвоз келишилган рухсат доирасидан ташқарида амалга оширилган», − деди Индонезия Транспорт вазирлиги ҳаво транспорти бошқармаси бош директори Жоко Муржаможо.
Аввалроқ, авиакомпанияга ушбу йўналишда парвозларни амалга ошириш тақиқлаб қўйилгани хабар берилган эди. Бу ушбу парвозлар душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари учун рухсат берилгани билан изоҳланган. Бироқ, сўнгги уч ой давомида ушбу рейс ҳафтанинг фақат чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга ошириб келинган.
Энг қизиғи, ҳалокатга учраган самолёт Сурабаяда ҳам, Сингапурда ҳам бир марталик рухсат олишга муваффақ бўлган. Шу муносабат билан Индонезия Транспорт вазирлигида ички текширув бошланган бўлиб, бошқа авиакомпанияларга ҳам келишилган вақтлардан ташқари қўшимча рухсат берилган бўлиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)