2015 йил 1 январдан бошлаб, давлатлараро йўналишларда йўлкира нархлари қарийб 10 фоизга арзонлашди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компаниясига асосланиб «Uz24.uz» хабар берди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда кейинги йилларда 1 минг 100 километрдан зиёд янги темир йўл тармоқлари барпо этилди, 3 минг 800 километрлик йўл модернизация қилиниб, қайтадан ишга туширилди.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон бўйича юкларнинг 60 фоиздан зиёди, йўловчиларнинг 75 фоиздан ортиғи темир йўл транспорти орқали ташилади.
Изоҳ (0)