Германиянинг Auto Bild нашри нархи 4 минг еврогача бўлган ва 6−10 йил давомида ишлатилган автомобиллар ўнлигини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
10. Skoda Fabia 2-авлоди (Ишлаб чиқарилиш даври: 2007−2014 йиллар)
Ушбу чех автомобилининг истеъмолда бўлган намунасини сотиб олувчиларга мутахассислар мотор мойини тез-тез алмаштириб туришни маслаҳат бермоқда.
9. Opel Corsa 4-авлоди (Ишлаб чиқарилиш даври: 2006−2014 йиллар)
Auto Bild экспертларининг фикрича, Corsa’нинг ушбу модели ўзидан олдингисидан ишончлироқ бўлса-да, электроника тизими, ғилдираклар қисмлари ва олд ойнада муаммолар учрайди.
8. Hyundai Getz (Ишлаб чиқарилиш даври: 2002−2011 йиллар)
Ушбу корейс автомобилида занжир, тормоз тизими қисмлари ишдан чиқиши ва кузовнинг емирилишга мойиллиги каби муаммолар кузатилган.
7. Mitsubishi Colt (Ишлаб чиқарилиш даври: 2002−2012 йиллар)
Немис мутахассислари ушбу автомобилнинг олд ёритгичидаги кичик носозлик туфайли уни 7-ўринга жойлаштирган.
6. Ford Fiesta 4-авлоди (Ишлаб чиқарилиш даври: 2002−2009 йиллар)
Ушбу автомобилнинг 2008 йилгача чиқарилган намуналарида дизель мотори билан боғлиқ муаммолар борлиги, цилиндрлар блокидаги қисмларнинг емирилишга мойиллиги мой оқиб кетишига сабаб бўлиши қайд этилган.
5. Honda Jazz (Ишлаб чиқарилиш даври: 2001−2008 йиллар)
Ушбу автомобилларнинг муаммолари сифатида тормоз тизимининг емирилишга мойиллиги ва ёқилғи насосининг босимни йўқотиши кўрсатилган.
4. Opel Agila (Ишлаб чиқарилиш даври: 2000−2007 йиллар)
Мутахассислар ёқилғи даражасини ва мой босимини ўлчовчи ускуналарнинг ишончсизлиги, ёқилғи бакининг емирилишга мойиллиги ва эшиклардаги муаммоларга эътибор қаратишни маслаҳат берган.
3. Ford Fusion (Ишлаб чиқарилиш даври: 2002−2012 йиллар)
Ушбу автомобиль соҳиблари муаммоларга деярли дуч келмаган, бироқ баъзида мой кўп кетиб қолиши ва электроникада муаммо чиқиши мумкин.
2. Toyota Yaris 2-авлоди (Ишлаб чиқарилиш даври: 2005−2011 йиллар)
Кўплаб қисмларидаги кичик муаммоларига қарамай ушбу хетчбекка иккинчи ўрин муносиб кўрилди.
1. Mazda2 3-авлоди (Ишлаб чиқарилиш даври: 2007−2014 йиллар)
Биринчи ўринга қўйилган япон автомобилининг ғилдирак ва бошқарув тизимида муаммолар учраши қайд этилган.
Изоҳ (0)