Фарғона шаҳрида яшовчи 54 ёшли аёлнинг бўйнидаги тилла занжирни узиб, олиб қочган эркак қўлга олинди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Ушбу жиноят аёлнинг қариндоши томонидан амалга оширилгани аниқланган. 1979 йилда туғилган эркак жабрланувчини уйи олдида кутиб турган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)