АҚШ президенти Барак Обама ўзининг анъанавий Рождество ва Янги йил байрамларидаги таътилини Гавайи оролларида ўтказиб, Вашингтонга қайтди, деб хабар бермоқда ТАСС.
5 январь, душанба кунидан АҚШ президенти тўлиқ ишлашни бошлади. 6 январь, сешанба куни у Мексика президенти Энрике Пенья Ньетони қабул қилса, ҳафтанинг қолган кунларида Мичиган, Аризона ва Теннесси штатларига ишчи ташрифларни амалга оширади.
Ташрифлар доирасида Обама аҳолини иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигига ишонтиришга уриниши кўзда тутилган. Шунингдек, улар 20 январь куни Конгресс Сенати ва Вакиллар палатаси олдидаги чиқишида қиладиган мамлакатдаги аҳвол тўғрисидаги йиллик мурожаатга тайёргарлик вазифасини ўташи ҳам қайд этилган.
Изоҳ (0)