Саудия Арабистонининг қироли Абдулла ибн Абдул Азиз зотилжам касаллиги билан шифохонага ётқизилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
«Унга зотилжам ташхиси қўйилган. Унинг ҳолати ҳозирда барқарор, бироқ махсус мослама ёрдамида нафас олмоқда», − дейилади қироллик саройи баёнотида.
Энг катта таъсирга эга мусулмон эканлиги эътироф этилган ва ўтган йили 90 ёшга тўлган Абдулла ибн Абдул Азиз 31 декабрь куни шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)