Қутқарувчилар Ява денгизида Air Asia авиакомпаниясига тегишли самолёт қулаган ҳудудда 40 дан ортиқ одам жасадини топди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Аввалроқ, Индонезия ҳукумати самолётнинг йўловчилар салони эшиги ва юк бўлими люки топилганини расман тасдиқлагани хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга йўл олган Малайзиянинг Air Asia компаниясига тегишли Airbus 320-200 самолёти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Белитунг ороли яқинида сувга қулаб тушгани хабар берилган эди. Самолёт қолдиқларини излаш учун 50 та самолёт ва 30 та кема жалб қилинган.
Изоҳ (0)