Малайзиянинг Air Asia авиакомпаниясига қарашли самолётнинг бўлакларини қидириш ишларига 30 та кема ва 50 та самолёт жалб этилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Ушбу маълумотни бедарак йўқолган йўловчиларнинг қариндошлари билан учрашув чоғида Индонезия вице-президенти Юсуф Калла эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга йўл олган Малайзиянинг Air Asia компаниясига тегишли Airbus 320-200 самолёти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Белитунг ороли яқинида сувга қулаб тушгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)