Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған турк матбуотини жаҳондаги энг эркин матбуот деб ҳисоблайди. Бу ҳақда France-Presse ахборот агентлигига асосланган «Gazeta.ru»га таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
«Жаҳоннинг ҳеч бир ерида матбуот Туркиядагидек эркин эмас. Мен буни жуда катта ишонч билан айтяпман», — деди Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, турк журналистлар «ҳатто демократик мамлакатлар»да ҳам маъқулланмайдиган кўплаб ҳаракатларни амалга ошира олади.
Эрдўған мамлакатдаги журналистларни та’қиб қилаётгани ҳақидаги айбловларни рад этди. Шунга қарамай, 2012 ва 2013 йиллар якунига кўра, Туркия қамоқда ўтирган журналистлар сони бўйича жаҳонда етакчи бўлган.
Изоҳ (0)