Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мамлакат ҳарбий доктринасининг янги таҳририни маъқуллади, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
«Ҳужжатга киритилган ўзгартиришлар Россия Хавфсизлик кенгашининг 2014 йил 19 декабрдаги йиғилишида тасдиқланди», − дейилади Россия президенти маъмурияти хабарида.
Янги ўзгаришлар Украинадаги вазият ва бунга алоқадор халқаро ҳолат, шунингдек, Шимолий Африка, Ироқ, Сурия ва Афғонистондаги ҳодисалар туфайли Россияга нисбатан янги таҳдидлар пайдо бўлганига боғлиқлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)