28 декабрь куни Тошкент шаҳрида «Мен уддалайман» деб номланган гамбургер ейиш бўйича Ўзбекистондаги илк мусобақа ташкил этилади, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Les Ailes ва Heinz савдо белгиси томонидан ташкиллаштирилаётган мусобақанинг асосий босқичига Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи 9 нафар йигит-қиз ўтади.
Мукофот жамғармаси 6 600 000 сўмни ташкил этувчи ушбу мусобақанинг биринчи ўрин соҳибига 1 800 000 сўм (бир йил давомида ойига 150 мин сўмдан), финалчиларга 600 минг сўм (6 ой давомида ойига 100 минг сўмдан), финалга ўтолмаган ярим финалчиларга эса 50 минг сўм (бир марталик) сертификатлар топширилади.
Изоҳ (0)