Жаҳон иқтисодий форуми ва экспертлар гуруҳи томонидан мамлакатлар энергетика тизимларининг иқтисодий ривожланиш, экология ва хавфсизлик учун самарадорлиги акс этган The Global Energy Architecture Performance Index Report 2015 рейтингини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Таҳлил қилинган 125 мамлакат орасида Ўзбекистон 78-ўриндан жой олган. Рейтингда Ўзбекистондан олдин Вьетнам, кейин эса Кот д’Ивуар кўрсатилган. Рейтингда анъанавий тарзда Европа давлатлари − Швейцария, Норвегия ва Франция етакчилик қилмоқда.
Қайд этилишича, ўтган йилга рейтингда Ўзбекистон 84-ўринни эгаллаган.Ўзбекистоннинг иқтисодий барқарорлик кўрсаткичи ўтган йилги 0,28 ўрнига бу йил 0,37, атроф-муҳит турғунлиги ўтган йилги 0,41 ўрнига бу йил 0,57, хавфсизлик ва энергия етказилиши енгиллиги 0,67 га етган.
Изоҳ (0)