Янги йил байрами арафасида Самарқанд вилоятида уруш ва меҳнат фронти фахрийларига давлат раҳбарининг совғалари топширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
«Янги йил байрами арафасида вилоятимизда истиқомат қилаётган 800 нафардан зиёд Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва 1941—1945 йилларда фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар Президентимиз совғаларини олди», — деди «Нуроний» жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Ҳасан Нормуродов.
Байрам совғаларини вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари нуронийлар хонадонига бориб топширди. Уларнинг ҳолидан хабар олиб, эзгу тилаклар билдирди.
Изоҳ (0)