Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев вилоятларга кириш жойларидаги баннерларга ўзининг портрети ўрнига аҳолининг иш билан таъминлангани тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиришни талаб қилди, деб хабар бермоқда «Tengrinews.kz».
«Қозоғистонда йилига олти фоизлик иқтисодий ўсишни таъминлаш учун ҳар йили 10 мингта иш ўрни яратилиши лозим ва буни барча ёдда сақласин. Вилоятларга кирш жойларидаги баннерларга менинг портретларимни эмас, балки сўнгги ойда, сўнгги чоракда яратилган иш ўринлари сони ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш лозим. Мен шуни талаб қиламан. ОАВ ҳам нечта ва қанақа иш ўринлари яратилганини кўрсацин», − деди Назарбоев.
Қайд этилишича, Назарбоев чиқиш қилган тадбирда турли вилоятлардаги 15 та лойиҳа онлайн режимда тантанали равишда фойдаланишга топширилган.
Изоҳ (0)