Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Сабина Шарипова Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилаётган «Фьючерс» туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат турнирдаги иштирокини муваффақиятли давом эттиряпти, деб хабар беради «Olamsport».
Мусобақанинг биринчи рақамли теннисчиси ҳисобланган Сабина иккинчи босқичда россиялик Валерия Уржумовага қарши кортга чиқди. Биринчи даврада бўлгани каби бу учрашув ғолиби ҳам уч сетда аниқланди. Рақибасини 6:2, 6:7, 6:3 ҳисобида таслим этган Сабина чорак финалга йўл олди.
Изоҳ (0)