Малайзия бош вазири Нажиб Абдул Разоқнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси обуначилари мамлакат аҳолиси сув тошқини келтириб чиқарган вайронгарчиликдан азият чекаётган бир вақтда дам олиш кунини АҚШ президенти Барак Обама билан гольф ўйнаб ўтказгани учун амалдорни танқид остига олди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Малайзия матбуоти хабарларига кўра, сув тошқини натижасида 91 мингдан ортиқ киши ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Мамлакат бош вазири ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали ўринбосарига табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмаларни берганини маълум қилгач, ушбу хабарнинг қизғин муҳокамаси бошланиб кетган.
Қолдирилган изоҳларнинг аксарияти бош вазирни Обама билан гольф ўйнагани учун танқид қилишга бағишлани қайд этилган. Фойдаланувчилар бош вазирга у катта сиёсий хатога йўл қўйгани ва халқи буни ҳеч қачон унутмаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)