2015 йилда Ўзбекистонда барча йирик аҳоли пунктлари ва 90 фоиз аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига асосланиб «Infocom.uz» нашри маълум қилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Ўзбекистон Республикасида рақамли телекўрсатувларга техник ва технологик ўтиш бўйича Давлат дастури доирасида рақамли телевизион кўрсатувларни кенгайтириш икки босқичда амалга оширилади: биринчиси 2015−2016 йилларда, иккинчиси 2016−2017 йилларда. Биринчи босқич охирида 84 та узатгич ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, бу юқоридаги кўрсаткичга эришиш имконини беради.
Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистон аҳолисининг 54 фоизи рақамли телевидение билан қамраб олинган: Тошкент шаҳри, шунингдек Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг аксарият туманлари аҳолиси бундай имкониятдан фойдаланмоқда.
Изоҳ (0)