Покистонда яқин бир неча ҳафтада ўлим жазосига маҳкум этилган 500 га яқин террорчи қатл этилади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Чоудри Нисар Али Хон маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Ички ишлар вазирлиги ушбу маҳкумлар қатл этилишига санкция берди. Уларни авф этиш тўғрисидаги сўров президент томонидан рад этилди», − деди вазир.
Шу билан бирга, у террорчилар томонидан ушбу ҳолатга жавоб қайтарлиши мумкинлигидан огоҳлантириб, ҳушёрликни йўқотмаслик лозимлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)