Тошкентда йўлнинг қарама-қарши йўналиш учун мўлжалланган томонида ҳаракатланган Lacetti акс этган видео интернетда пайдо бўлди. Видеолавҳа Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фойдаланувчилардан бири томонидан қўйилган.
https://www.youtube.com/watch?v=dO-BeyxZyaA&лист=УУр3-ҚИЙД2ж6Б30ҚцФенТфг&индех=1
Автомобиль видеорегистратори орқали ёзиб олинган видеолавҳада Lacetti йўлнинг қарама-қарши йўналиш учун мўлжалланган томонида ўта хавфли тарзда катта тезликда ҳаракатланиб келгани кўриниб туради. Видеорегистратор ўрнатилган автомобиль ҳам қаршисидан келаётган Lacetti’га урилиб кетмаслик учун қарама-қарши йўналишга қочиб, кейин яна ўз йўлига қайтганини кўриш мумкин.
Видеоёзув остига изоҳ қолдирган гуруҳ аъзолари ушбу ҳаракатни кескин танқидга олган. Фойдаланувчилар Lacetti ўз йўналишида келаётган Matiz’ни қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўлга ўтганини, шунингдек шу вазиятда йўлни пиёда ҳам кесиб ўтаётганини қайд этган. Шунингдек, видеолавҳа муаллифи ҳам юқори тезлик ва Lacetti билан тўқнашувдан қочибқ қарама-қарши йўлга ўтгани учун танқид қилинган.
Видеолавҳа муаллифи Lacetti’нинг давлат рақами 01 545 EBA эканлиги кўриниб турувчи суратни ҳам видеолавҳа остига жойлаштирган. Воқеа Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспексияси яқинидаги йўлда содир бўлгани қайд этилган.
Изоҳ (0)