Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридан бўлган фуқаро шаҳар деҳқон бозори ҳудудида юрганида, унинг йўлини номаълум шахс тўсиб чиқди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси.
Фуқарони қўрқитиб, Nokia русумли уяли телефони ва 50 минг сўм пулини тортиб олган зўравон дарҳол воқеа жойидан яширинди.
Ички ишлар идоралари ходимлари воқеа тафсилотлари билан танишиб, тегишли чора-тадбирлар кўрди. Тез орада ушбу жиноятни содир этган Олмалиқ шаҳридан бўлган шахс қўлга олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)