Чирчиқда бир неча меҳрибонлик уйлари битирувчилари, етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларга ўзларининг илк уйларининг калитлари топширилди, деб хабар бермоқда «Правда Востока» газетаси.
«Бизда ўтказган йиллари давомида улар тарбиячи ва педагоглар учун ўз яқинларидек бўлиб қоладилар. Энди бу йигит-қизларнинг ҳаётларида янги босқич бошланади. Биз уларга доимо ёрдам бериб, қўллаб-қувватлашдан мамнун бўламиз», − деди Чирчиқдаги 41-Меҳрибонлик уйи директори Фарида Кенжаева.
Изоҳ (0)